Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда фавқулодда вазият тартиби яна 3 ойга узайтирилди
Миср вакиллар палатаси (парламент) депутатлари 15 апрелда президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисийнинг мамлакатда фавқулодда вазият тартибини 14 апрелдан бошлаб яна 3 ойга узайтириш ҳақидаги фармонини тасдиқлашди.
Мисрда фавқулодда вазият тартиби 2017 йил апрелда Танта ва Искандариядаги иккита терактдан кейин киритилганди. Ўшанда терактлардан 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 100 дан кўпроғи жароҳат олган. Шундан кейин қонунга мувофиқ, фавқулодда вазият тартиби ҳар 3 ойда узайтириб турилган.
Депутат Камол Амирнинг айтишича, куч тузилмалари фавқулодда вазият тартибида террорчилик гуруҳларини йўқ қилишлари, уларни молиялаштириш манбаларидан маҳрум қилишлари, ташқи дунё билан алоқадан узишлари мумкин бўлади.
Айни вақтда Миср шимол ва Синай яриморолининг марказий қисмида террорчиликка қарши катта кўламли кураш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026