Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» ютқазди ва «Манчестер Сити»ни чемпионга айлантирди
Англия чемпионатининг 34-турида «Манчестер Юнайтед» «Вест Бромвич Альбион»га ютқазди. «Олд Траффорд» стадионида кечган учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ягона гол 73-дақиқада Жей Родригес томонидан урилди. «МЮ» АПЛда 5 учрашув давом этган ғалабали сериясини якунлади, «Вест Бромвич» 10 учрашув давом этган ғалабасиз сериясига якун ясади.
Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиш учун назарий жиҳатдан ҳам имкониятини йўқотди ва «Манчестер Сити» мавсум якунига 5 тур қолганида чемпионликни расмийлаштирди.
Англия чемпионати
34-тур
Манчестер Юнайтед – Вест Бромвич 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 73 Родригес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Валенсия, Янг (Рэшфорд, 75), Погба (Марсьяль, 58), Матич, Мата, Эррера (Лингард, 46), Санчес, Лукаку.
Вест Бромвич – Фостер, Доусон, Гиббс, Ньом, Хегази, Филлипс (Крыховяк, 77), Ливермор, Брант (Якоб, 90), Макклейн, Рондон (Старридж, 85), Родригес.
Огоҳлантиришлар: Погба (29), Ньом (77).
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026