20:02 / 16.04.2018
6412

АҚШ турмасидаги тартибсизликлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 

Фото: Willis Glassgow / AP

АҚШнинг Жанубий Каролина штатининг Бишопвиллидаги қаттиқ қўриқланувчи турмада маҳбуслар ўртасида кўплаб муштлашувлар содир бўлди. Бу ҳақда 16 апрелда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди. 

Турмада тартибсизликлар 15 апрель кечки вақт бошланган ва 8 соатга яқин давом этган. Таъкидланишича, тартибсизликлар турманинг 3 та корпусини қамраб олган. Муштлашувларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёрдами билангина тўхтатишга муваффақ бўлинган. 

Турма вакили берган маълумотларга кўра, тартибсизликлар оқибатида 7 маҳбус ҳалок бўлган, яна ўнлаб жароҳат олган. Турма ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан ҳеч кимга зарар етмаган. 

Турмада 1,5 мингга яқин маҳбус, жумладан бир қатор ўта хавфли ва узоқ муддатга жазоланган жиноятчилар сақланади. 

Top