Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик депутат аслида Қозоғистон фуқароси экани маълум бўлди
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси «Қирғизистон» партиясидан Жогорку Кенеш депутати Дамирбек Асилбек ўғлининг ваколатларини муддатидан аввал тугатди. Бунга унда бошқа давлат фуқаролиги бор экани сабаб бўлган.
Бундай қарор МСК аъзолари йиғилишида бугун, 16 апрель куни қабул қилинди.
МСКнинг сайловларни ташкил этиш бўйича бўлими мудири Т.Айтикеев маълумотларига кўра, ОАВда депутат Дамирбек Асилбек ўғлида бошқа давлат фуқаролиги бор экани ҳақидаги хабар пайдо бўлганидан сўнг, МСК тегишли давлат органларига хат юборган.
Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Қозоғистон ТИВ Дамирбек Асилбек ўғли Жамбил вилоятида туғилгани ҳамда Қозоғистон фуқаролигига эга эканини расман хабар берган.
Шунингдек маълум бўлишича, ЖК депутатида икки давлатнинг амалдаги паспорти бор.
Дамирбек Асилбек ўғли Қозоғистонда контрабанда схемалари ва товарларни божхона тўловларидан озод этишни ташкил қилишда гумонланиб қўлга олинди.
Мавзуга оид
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
15:22 / 16.04.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил этилади
10:36 / 15.04.2026