ТИВда Аргентина элчиси билан музокаралар бўлиб ўтди
2018 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Аргентинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Рикардо Эрнесто Лагориони қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Аргентина мулоқотини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, БМТ ва унинг тузилмалари доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Элчи 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг муваффақиятли ва конструктив натижалари билан Ўзбекистон томонини табриклади.
Мавзуга оид
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
13:19 / 07.10.2024
Инфантино ва «футзал Пелеси» келган, Бразилиянинг омади чопган финалдан эксклюзив фотожамланма
20:30 / 24.09.2024
Аргентина суди Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ордер берди
08:30 / 20.09.2024