Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойга қарши янги савдо чекловларини тайёрламоқда
Фото: Shannon Stapleton/Reuters
АҚШ ҳукумати Хитойга қарши янги иқтисодий чеклов чораларини жорий этиши мумкин. Бу ХХР Америка технологик компанияларига ўз бозорида етарлича эркинлик бермаётгани туфайли рўй беради. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Америка корпорациялари, ХХР қонунларига кўра, Хитой корхоналари билан қўшма корхоналар ташкил этишга мажбурлигидан норози. Газета манбасининг айтишича, Қўшма Штатлар шу сабабдан Хитойга норозиликлар билдирилган расмий баёнот тайёрламоқда.
Нашрдан таъкидлашларича, унинг расмийлаштирилиши ва Хитой ҳукуматига юборилиши якуний тарзда ҳал этилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ билан савдо можаросида охиригача боришга ваъда берганди.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
23:35 / 12.01.2026