Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Суриядаги базага ҳужум қилди – ОАВ
Суриянинг Хомс шаҳридаги Шайрот ҳарбий аэродромига ҳужум юз берди, у Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан амалга оширилди. Бу ҳақда «Ал-Масдар» портали суриялик ҳарбийларга асосан хабар бермоқда.
Порталда таъкидланишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияга сўнгги ҳафта ичида иккинчи марта ҳужум уюштирди. Аввалроқ, Исроилга тегишли иккита F-15 қирувчиси Тифор аэродромига саккизта ракета билан зарба бергани хабар қилинганди.
Сурия расмий ОАВ хабарига кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Хомс шаҳри яқинида ракеталарни уриб туширган. Сўнгги маълумотларга кўра, суриялик ҳарбийлар 10та ракетани тутиб олган, улар Шайрот аэродромига қараб учирилган бўлган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.