Фарғона вилояти ҳокими ваъда берди

17 апрель куни президент ташаббуси билан бош вазир Абдулла Арипов раислигида Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бош вазир Қашқадарё, Бухоро, Жиззах ва Фарғона вилоятларида мажбурий меҳнат ва кўзбўямачилик ҳолатлари кузатилганини қайд этиб ўтган.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги ободонлаштириш ишларига ободонлаштириш ходимлари етарли бўла туриб коллеж ўқитувчиларини жалб этилганини тан олди.
«Ҳақиқатдан ҳам Фарғона шаҳридаги коллежлар кичик ҳалқа йўлига жалб қилинган. Ҳатто томорқа ишларига ҳам. Бунинг учун тегишли раҳбарлар чорасини олди.
Бу жуда катта уят. Энг кўп аҳолига эга шаҳар бўлатуриб, шунча корхона ташкилотлар бўлатуриб, ободонлаштиришдаям ходимлар етарли бўлатуриб, мажбурий меҳнатга йўл қўйилган.
Марғилонда ҳам Аҳмад Дониш кўчасини кенгайтиришда касб-ҳунар таълим коллежлари жалб этилган.
Биз чуқур хулоса қилдик. Яратилган шароитлардан самарали фойдаланмабмиз. Вилоятга ажратилган 84 миллиард сўмдан фақат 5 миллиард ўзлаштирганмиз. Бу жуда катта уят.
Ваъда бераман, таълим, тиббиёт ва бошқа бюджет ташкилотлари вакиллари мажбурий меҳнатга жалб этилса чора кўрилади», дея вилоят ҳокимининг сўзларини келтирган KUN.UZ мухбири.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина бўйича музокаралар учун Истанбулга келмайди
Жаҳон | 08:00
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
-
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
Жаҳон | 01:40
-
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 01:09
Мавзуга оид

20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?

13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

11:20 / 14.03.2025
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди

20:13 / 14.02.2025