Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламентидаги уч фракция ҳукумат ҳисоботини тасдиқламади
Қирғизистонда «Онугуу-Прогресс», «Ата Мекен» ва «Республика — Ата Журт» парламентдаги фракциялари ҳукуматнинг 2017 йил учун иш ҳисоботини қониқарсиз деб топди. Қарор қўшма йиғилишда қабул қилинди.
Икки депутат қарши овоз берган. Эндиликда 2017 йил учун иш ҳисоботи палатада кўриб чиқилади.
Уч фракция 2017 йилнинг сентябрида имзоланган «Кумтору» бўйича янги битимни текширувдан ўтказиш учун комиссия ташкил этиш таклифи билан чиқди.
Бундан аввал ҳисоботни Қирғизистон СДП ва «Қирғизистон» фракцияси қўллаб-қувватлаганди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат бош вазири Сапар Исоқов давлат раҳбари лавозимига 2017 йилнинг августида маъқулланган эди.
Аввалроқ, қирғизистонлик депутат аслида Қозоғистон фуқароси экани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026