Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ раҳбари Ким Чен Ин билан махфий учрашув ўтказган
АҚШ Марказий разведка бошқармаси Майк Помпео КХДРда Ким Чен Ин билан махфий тарзда учрашган. Бу ҳақда The Washington Post газетаси бир неча манбага асосланган ҳолда хабар тарқатган.
Жаноб Помпео Пасха уикенди кунларида Шимолий Кореяга махфий тарзда ташриф буюргани айтилмоқда. Ушбу ташрифдан мақсад АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув учун тайёрланиш жараёнини муҳокама қилиш бўлган.
МРБда, Оқ уйда ва Пхеньянда бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортишди. Аммо шу вақтда жаноб Трамп ўз давлати КХДР билан «жуда юқори даражада» тўғридан-тўғри музокаралар бошлагани ҳақида маълум қилганди. Бу музокаралардан мақсад КХДР ва АҚШ ўртасида саммит ўтказиш экани айтилди.
Март ойи бошида Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ Вашингтон ва Пхеньян икки давлат раҳбари учрашувига тайёргарлик кўриш учун махфий музокаралар ўтказаётгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026