Жаҳон | 18:34 / 18.04.2018
28168
1 дақиқада ўқилади

Россияда мағлуб этиб бўлмайдиган қурол борлигига исбот йўқ – АҚШ

Фото: REUTERS/Yuri Gripas

АҚШ стратегик қўмондонлиги раҳбари Жон Ҳайтен Россияда «мағлуб этиб бўлмайдиган» гипертовушли қурол борлигига исбот йўқлигини маълум қилди. Бироқ, у бу масала бўйича Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига эътиборсизлик билан қарамасликка чақирди, деб хабар бермоқда Defense News.

«Мен ҳозир буни аниқлаш учун нималар қилаётганимиз ҳақида ҳеч нарса айта олмайман. Мен сизларга бу ракеталарнинг техник хусусиятларини ҳам ошкор эта олмайман. Бироқ, мен сизга шуни айтишим мумкинки, биз Россия ва Хитой гипертовуш бўйича имкониятларини текшираётганини кузатдик», - дея айтиб ўтди Ҳайтен.

Шунингдек унинг таъкидлашича, АҚШда ушбу қурол ишлаб чиқилаётгани ёки синовдан ўтказилаётгани бўйича аниқ маълумотга эга эмаслар. 

«Сизлар Владимир Путиннинг сўзларига эътиборсизлик билан қарашингиз керак эмас, у ниманингдир устида ишлаётгани ҳақида гапирмоқда», - дея айтиб ўтди у.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид