Жаҳон | 08:41 / 18.04.2018
5089
1 дақиқада ўқилади

Туркияда фавқулодда вазият тартиби яна 3 ойга чўзилди 

Фото: AP

Туркия ҳукумати мамлакатда киритилган фавқулодда вазият тартибини яна 3 ойга чўзишга қарор қилди. Бу ҳақда 17 апрелда бош вазири ўринбосари Бакир Бўздағ маълум қилди.  

Туркияда фавқулодда вазият тартиби 2016 йил июлдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин 3 ойлик муддатга киритилганди. У шундан кейин 6 марта узайтирилган. Туркия мухолифати, Европа иттифоқининг бир қатор етакчилари фавқулодда вазият тартибининг узайтирилишини танқид қилиб келишади, чунки бу уларнинг фикрича, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларига раҳна солади.

“Ҳукумат фавқулодда вазият тартибини яна 3 ойга узайтиришга қарор қилди”, деб айтган Бўздағ журналистларга.

18 апрелда ҳукумат қарори Туркия парламенти томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид