Жамият | 19:05 / 18.04.2018
18115
1 дақиқада ўқилади

Урганчда 21 ёшли қиз рашк туфайли фуқарони пичоқлади

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 5 апрель куни соат 18.30ларда, Ёшлик кўчасида яшовчи, 1997 й.т. Р.Ж. уйида рашк оқибатида таниши, 1992 й.т. Р.Т.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Р.Т. касалхонага ётқизилган. Р.Ж. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид