Ўзбекистон | 22:52 / 18.04.2018
21305
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳаво сарҳадларининг ҳимоя тизими намойиш этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги

МДҲга аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи Қўмита мажлиси қатнашчилари Тошкент вилоятида жойлашган ҲҲМ қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси ҳаво сарҳадларида давлат чегаралари бузилганда зенит ракета дивизиони шахсий таркибининг ҳаракатлари” мавзусидаги ўқув-услубий йиғинда иштирок этдилар. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Унда ҲҲМ қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларини энг юқори жанговар шайлик даражасига келтириш, ҲҲМ қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшилма ва бўлинмалар бошқарув пункти жанговар навбатчи расчётларининг давлат чегаралари бузувчилари – самолётларга қарши ишлаши, ҲҲМ воситалари билан шартли душманнинг яксон этилиши каби ўқув машқлари бажарилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

Ташриф дастури доирасида Мувофиқлаштирувчи Қўмита аъзолари пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрдилар. “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Шунингдек, улар Қуролли Кучлар академиясида бўлиб, Қуролли Кучларимизда ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими, тингловчи ва курсантларнинг таълим жараёни, яратилган шароитлар, ўқув-моддий база ҳамда таълим муассасаси музейи билан танишдилар.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

МДҲга аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи Қўмитанинг юртимизда илк бор ўтказган мажлиси иштирокчиларнинг таъкидлашича, юқори савияда ўтди. У ишчан ва конструктив тарзда кечди. Бундай ёндашув эса албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид