08:57 / 19.04.2018
6729

АПЛ. «МЮ» яна меҳмонда ғалаба қозонди

Фото: Manchester United

Англия премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Юнайтед» «Борнмут» меҳмони бўлиб, ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Крис Смоллинг, иккинчи бўлимда Ромелу Лукаку томонидан киритилган голлар жамоага меҳмонда навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Юнайтед» ҳисобидаги очколар сони 74тага етди ва жамоа 3-ўринда бораётган «Ливерпуль» билан фарқни 4 очкогача оширди.

Англия премьер-лигаси
35-тур

Борнмут – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:1)
Голлар:
 Смоллинг (28), Лукаку (70).
Борнмут: Бегович, Фрэнсис, Кук, Аке, Дэниэлс, Айб (Муссе, 56), Кук, Серман (Гослинг, 75), Фрэйзер, Кинг (Дефо, 82), Уилсон.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Дармиан, Смоллинг, Джонс, Шоу, Феллайни, Эррера (Матич, 72), Погба (Блинд, 80), Лингард (Лукаку, 62), Рэшфорд, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Кук (49), Смоллинг (61), Кук (62), Серман (68).

Top