Жаҳон | 07:41 / 20.04.2018
20556
1 дақиқада ўқилади

Асад Францияга орденини қайтариб берди

Фото: ntv.ru

Сурия президенти Башар Асад Фахрий легион орденидан воз кечди, у Асадга 2001 йилда топширилганди. Бу ҳақда Сурия президенти канцеляриясининг твиттердаги хабарида айтилади.

«Орденни қайтариш ҳақидаги қарор Франциянинг 14 апрель куни Сурияга қарши тажовузкорликда Қўшма Штатлар ва Буюк Британия томонида қатнашганига жавоб тарзида қабул қилинди», - дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, орден Руминиянинг Дамашқдаги элчихонасига топширилган, у айни дамда Франциянинг Суриядаги манфаатларига жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурияда Россия қўшинлари билан юз берган «қаттиқ тўқнашув» ҳақида айтганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид