Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангарон туманида тезликни қайд этувчи радарлар ишга тушди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан ўтувчи, халқаро аҳамиятга эга бўлган А373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 142-километри ҳудудида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадар ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилди. Унинг ёрдамида тезликни меъёридан оширган ҳайдовчилар қоидабузарликларни аниқламоқда.
Бундан кўзланган мақсад, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ, туман ҳудудида пиёдалар билан боғлиқ ҳамда тезлик оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, уларнинг сонини кескин камайтириш, ҳайдовчилар ҳушёрлигини ошириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдир.
Фото ва видеофиксация мосламаларида қоидабузарлик аниқланган ҳолатда, транспорт воситалари эгаларининг яшаш манзилларига қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилиб, юборилади.
Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари Тошкент вилоятининг бошқа асосий йўллари, шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026