Иқтисодиёт | 16:00 / 20.04.2018
25374
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШдан барча олтин захираларини қайтарган

Фото: RT

Туркия Марказий банки 2017 йили АҚШ Федерал резервидан ўз олтин захираларини қайтариб олиб кетган. Hurriyet маълумотига кўра, гап 28,7 тонна олтин ҳақида кетмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Туркия ҳукуматининг бу қарори Анқара ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар совуқлашиши ортидан қабул қилинган.

АҚШда Туркиянинг 28,7 тонна олтини сақланганди. Қўшма Штатлардан олтиннинг олиб кетилгани Туркия Марказий банки томонидан апрелда эълон қилинган ҳисоботда кўрсатилган. 

2016 йил маълумотларига кўра, АҚШ Федерал резервида сақланган Туркиянинг олтин захиралари 28 минг 689 килограммни ташкил этган. Марказий банк ҳисоботларида келтирилишича, мамлакат олтин захирасининг умумий ҳажми 564,6 тоннага ёки 20 миллиард доллар эквивалентга тенг.

Мавзуга оид