Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Катта ўзгариш!» - Трамп Ким Чен Иннинг баёнотига муносабат билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг КХДРда ядровий ва ракета синовларини тўхтатиш ҳақидаги қарорини «яхши янгилик» деб атади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Шимолий Корея ядровий синовларни тўхтатиш ва энг йирик ядро полигонини ёпишга рози бўлди. Бу КХДР ва бутун дунё учун жуда яхши янгилик – катта ўзгариш!» - дея ёзди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, энди Ким Чен Ин билан учрашувни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилганди.
Шунингдек, Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026