01:30 / 21.04.2018
16688

Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби. Тўлиқ рўйхат

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳукуматнинг янги аъзоларини тайинлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси аппаратининг ахборий сиёсат бўлими хабар берган.

Маълум қилинишича, президент қуйидаги тайинловлар ҳақидаги фармонини имзолаган:
Аппарат раҳбари — Мурат Мукамбетов.
Ташқи ишлар вазири — Эрлан Абдилдаев.
Ички ишлар вазири — Қашқар Жунушалиев.
Адлия вазири — Айнур Абдилдаев.
Молия вазири — Адилбек Касималиев.
Иқтисодиёт вазири — Олег Панкратов.
Қишлоқ хўжалиги вазири — Нурбек Мурашев.
Транспорт ва йўллар вазири — Жамшитбек Калилов.
ФВВ раҳбари — Нурболот Мирзахмедов.
Фан ва таълим вазири — Гульмира Худайбердиев.
Соғлиқни сақлаш вазири — Космосбек Чолпонбаев.
Маданият, ахборот ва туризм вазири — Султанбек Жумагулов.
Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири — Таалайкул Исакунов.
Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари — Эрлис Тердибеков.
Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш қўмитаси раиси — Уланбек Рискулов.
Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси раиси — Бакит Шаршембиев.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси — Идрис Кадиркулов.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Сапар Исоқов ҳукуматининг истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга кўра, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари лавозимини эгаллаб турган шахслар, ҳукумат аъзолари янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилгунга қадар истеъфога чиқди. Президент фармони дарҳол кучга кирди.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутатлари бош вазир Сапар Исоқов бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирганди. Парламент йиғилиши вақтида 101 нафар депутат 2017 йил августида тайинланган ҳукуматга ишончсизлик билдирган, фақат 5 киши жорий ҳукуматни ёқлаган.

Муҳаммадкали Абилгазиев Қирғизистоннинг 30-бош вазири бўлди. Янги ҳукуматда унга Кубатбек Боронов биринчи ўринбосар бўлади. Мурат Мукамбетов ҳукумат аппарати бошлиғига айланди. 3 нафар бош вазир ўринбосарлари алмашган: Даир Кенекеев ўрнини Замирбек Асқаров, Санжар Муканбетов ўрнини Жениш Разаков, Чолпон Султанбекова ўрнини Алтиной Омурбекова эгаллаган.

Top