Спорт | 16:45 / 21.04.2018
10091
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» - «Қизилқум» ва «Насаф» - «Локомотив» ўйини ҳакамлари Суперлигадан четлатилди

Вадим Агишев ва Илгиз Танташев

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган иккита ўйин ҳакамлари қониқарсиз баҳо олган. Бу ҳақда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов «Футбол Экспресс» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Хусусан, «Пахтакор» - «Қизилқум» (2:1) баҳсини бошқарган Вадим Агишев ҳар иккала жамоа дарвозасига пенальти белгилашда хатога йўл қўйгани учун 4 баллга  (2 баҳо) лойиқ кўрилган.

«Насаф» - «Локомотив» (2:1) ўйинида ишлаган Илгиз Танташев эса меҳмонлар гол урган вазиятда қоида бузилганига эътибор қилмаган. Натижада, назоратчи томонидан 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилган.

Энди ҳар иккала ҳакам ҳам Суперлига эмас, Про-лига баҳсларини бошқаришади. Уларнинг қачон Суперлигага қайтиши маълум эмас.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид