21:34 / 22.04.2018
10350

«Челси» финалга чиқди

Фото: Премьер лига

Англия Кубогининг ярим финалида «Челси» «Саутҳемптон»ни мағлуб этди. Лондондаги «Уэмбли» стадионида кечган учрашув лондонликлар жамоаси ғалабаси билан якунланди - 2:0.

Ғолиблар сафида голларга Оливье Жиру ва Альваро Мората муаллифлик қилишди. Шу тариқа, «Челси» Англия Кубоги финалига чиқди ва «Манчестер Юнайтед»га рақиблик қиладиган бўлди.

Ярим финалнинг биринчи учрашувида «Манчестер Юнайтед» «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни мағлуб этганди (2:1). Финал учрашуви 19 май куни бўлиб ўтади.

Англия Кубоги
Ярим финал
Челси – Саутҳемптон 2:0
(0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 46 Жиру, 2:0 – 82 Мората.
Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес, Виллиан (Бакайоко, 64), Фабрегас (Педро, 76), Азар, Канте, Эмерсон, Жиру (Мората, 80).
Саутҳемптон –    Маккарти, Йосида, Беднарек (Габбьядини, 78), Бертран, Худт, Ромеу, Лемина, Хейбьерг (Тадич, 63), Соареш, Остин, Лонг (Редмонд, 63).
Огоҳлантиришлар: Йосида (40), Ромеу (50), Лемина (55), Худт (65).

Top