Жаҳон | 07:50 / 22.04.2018
21566
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШ Туркияга таҳдид солаётганини айтди 

Фото: РИА «Новости» /Михаил Климентьев

Туркияга биринчи навбатда стратегик ҳамкорларидан таҳдид солинмоқда, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. Эрдўған бунда суриялик курдлар мудофаа кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатаётган АҚШни назарда тутган.  

“Таҳдид қаердан бўлмоқда? У биринчи набатда стратегик ҳамкорларимиз томонидан солинмоқда. Биз пулларимизга АҚШдан қурол сотиб ололмаймиз, бироқ афсуски, АҚШ ва коалиция террорчилик ташкилотларига қурол ва ўқ-дориларни бепул бермоқда”, деб айтган Эрдўған NTV телеканалига берган интервьюсида. 

Унинг айтишича, АҚШ Сурия шимолига 5 мингта юк машина қурол жўнатган ва бу Туркияга бевосита хавф солади.

Эрдўған АҚШни, шунингдек, мухолифатчи Фатҳулла Гуленни топширишдан бош тортаётгани учун танқид қилган.  

“АҚШ америкалик пастор Брансон озодликда бўлишини истаса, қабул қилган қадамларига назар ташлаши ва экстрадиция ҳақидаги келишувга риоя қилиши лозим”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған АҚШнинг Брансонни озод қилиш илтимоси ноқонунийлигини қўшимча қилиб. 

Гап Туркияда ҳибсда ушлаб турилган америкалик пастор Эндрю Брансон ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, у террорчилик гуруҳи аъзоси ҳисобланади. Туркия прокуратураси 50 ёшли Брансонга 35 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўрамоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид