Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири кортеж ва йўлларни тўсиб қўйишдан бош тортди
Қирғизистон бош вазири этиб тайинланган Муҳаммадкали Абилғозиев кортеж ва йўлларни тўсиб қўйишдан бош тортди.
Гувоҳларнинг 24.kg’га хабар беришича, ҳукумат раҳбари бугун ишга жуда вақтли – соат тахминан 7:30да келган. Шу билан бирга, унга кортеж ҳамроҳлик қилмаган.
Бош вазир аппаратидан таъкидлашларича, Муҳаммадкали Абилғозиев шанба, 21 апрель куни, ДМХҚ янги раисини таништириб, Идрис Қодирқуловга ортиқча қўриқлаш хизмати ва ҳамроҳлик қилувчи ходимларни олиб ташлаш ҳақида топшириқ берди.
Ҳукумат раҳбари аппаратидан қайд этишларича, Муҳаммадкали Абилғозиевнинг автомашинаси ҳаракатланадиган йўлларда ҳаракат тўсиб қўйилмайди. Бу ҳақда ҳам бош вазирнинг ўзи кўрсатма берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти аппарати бошлиғи Муҳаммадкали Абилғозиев ҳукумат раҳбари лавозимига номзодга айлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026