Жаҳон | 11:51 / 23.04.2018
6905
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машқларни бошлади

Фото: Andre T. Richard/U.S. Navy/Reuters

Жанубий Корея ва АҚШ Key Resolve ҳар йиллик ҳарбий машқларни бошлади, улар икки ҳафта давом этади. Бу ҳақда «Рёнхап» ҳарбий манбага асосан хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, икки мамлакат ҳарбий маҳкамаси бу машқлар ҳақида ҳозирча расмий хабар бермаган.

Машқлар Кореялараро саммит арафасида ўтказилмоқда ҳамда бу, КХДР шундай машқларни Шимолий Кореяга қарши уруш репетицияси сифатида кўришига қарамай, юз бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни давом эттиришга қарор қилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид