Спорт | 18:19 / 24.04.2018
4725
1 дақиқада ўқилади

Евро-2024 Германияда ўтказилиши мумкин

Фото: dfb.de

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) матбуот хизматининг хабар беришича, Германия 2024 йилги Европа чемпионатини ўтказиш учун мурожаат юборди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

«Биз идеал ташкил этилган мусобақани ўтказиш учун ажойиб концепцияни тақдим этдик, у УЕФАга Европада футболни ривожлантириш имконини беради.

Европа юрагида ташкил этиладиган 2024 йилги чемпионат барча жамоаларга ўз ишқибозларидан максимал қўллаб-қувватлов олиш имконини яратади. Шу билан бирга, биз турли миллатдаги инсонлар ўртасида кўприклар қурмоқдамиз ва футбол ҳамда замонавий фуқаролик жамияти қадриятларини тиклашга муҳим ҳисса қўшмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди Германия футбол иттифоқи раҳбари Райнхард Гриндель.

Таъкидланишича, мурожаатларни қабул қилиш 27 апрель куни якунланади. УЕФА қароргоҳига шу ҳафтада Туркия делегацияси ҳам ташриф буюриб, мурожаат тақдим этади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид