Жаҳон | 11:38 / 24.04.2018
8364
1 дақиқада ўқилади

G7 давлатлари Скрипаль иши бўйича Британия позициясини қўллаб-қувватлади

Фото: EPA/KIYOSHI OTA

G7 давлатлари Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши бўйича иш юзасидан Буюк Британиянинг позициясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда РИА «Новости» «катта еттилик» давлатлари ТИВ раҳбарлари баёнотига асосан хабар бермоқда.

«Биз 2018 йилнинг 4 март куни, Солсбери, Буюк Британияда юз берган ҳужумни энг жиддий тарзда қоралаймиз... Россия аввал маълум қилинмаган «Новичок» дастурининг барча тафсилотларини КҚТТга халқаро мажбуриятларга мувофиқ тарзда тақдим этиши шарт», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Солсберида юз берган ҳодисага «муқобил тўғри бўлган тушунтиришлар» йўқ. Россия воқеа билан боғлиқ бўлган барча масалаларга зудлик билан жавоб қайтаришга чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ полиция ва разведка идораси ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ҳамда унинг қизи Юлияга суиқасд уюштиришда асосий гумонланувчиларни аниқлагани хабар берилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид