Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта Жорж Буш шифохонага олиб кетилди
Фото: AP /David J. Phillip
АҚШ собиқ президенти катта Жорж Буш қон заҳарланиши туфайли тезкорлик билан шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда Fox News телеканали Бушлар оиласи расмий вакили Жим Макгратга асосан хабар бермоқда.
«У даволанишга реакция бермоқда ва, афтидан, тикланмоқда. Биз қўшимча маълумотни вазият ривожига қараб бериб борамиз», - дея айтиб ўтди Макграт.
Таъкидланишича, катта Буш рафиқаси Барбара Буш дафн этилганидан бир кун ўтиб, якшанба куни шифохонага олиб кетилди. Барбара Буш 18 апрель куни 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Мавзуга оид
09:30
Трамп НАТОдан норозилигини билдириб, Гренландияни эслади
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026