Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда зилзила, қарийб 40 киши жабрланди
Туркия жанубида зилзила юз берди, ҳодиса оқибатида 39 киши жабрланди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Аҳмад Демиржанга асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ер силкиниши Адиёман вилоятида юз берган.
«Адиёмандаги зилзила оқибатида 39 киши жабрланди. Айни дамда улардан 35 нафари шифохоналарда қолмоқда. Оғир жароҳат олган беморлар йўқ», - дея маълум қилган Демиржан.
23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси Туркиянинг Адиёман вилоятида 5,1 балли зилзила юз берди. Туркия бош вазири Бинали Йилдирим зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026