12:00 / 25.04.2018
68749

ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида лавозим ўзгаришлари юз берди, деб хабар қилмоқда ИИВ расмий сайти.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Подполковник Маҳкам Миржанович Вафоев

Подполковник Маҳкам Миржанович Вафоев - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Подполковник Рамазон Ахмадхўжаевич Ашрапов

Подполковник Рамазон Ахмадхўжаевич Ашрапов - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Шохруҳ Шодиевич Шарипов

Подполковник Шохруҳ Шодиевич Шарипов - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти ИИБ ва Навоий вилояти ИИБ бошлиқлари ўзгарганди.

 

Top