Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг янги ҳукумати қасамёд келтирди
Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби мамлакат парламенти ва президенти олдида қасамёд келтирди. Бу ҳақда РИА «Новости» Қирғизистон парламенти матбуот хизмати вакилига асосан хабар бермоқда.
«Бугун Жогорку Кенеш (парламент)нинг президент Сооронбай Жээнбеков иштирокидаги йиғилишида ҳукумат аъзоларининг қасамёд келтириши бўйича тантанали маросим ўтказилди», - дея айтиб ўтишган матбуот хизматидан.
19 апрель куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков парламент билдирган ишончсизлик вотуми туфайли ҳукуматни истеъфога чиқарди. Жума, 20 апрель куни, парламент кўпчилик овоз билан Муҳаммадкали Абилғозиевни Қирғизистон бош вазири лавозимига тасдиқлади, шунингдек, ҳукуматнинг янги дастури ва таркибини маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон бош вазири кортеж ва йўлларни тўсиб қўйишдан бош тортгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:53 / 26.02.2026
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга реэкспорт устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди
17:44 / 23.02.2026
«Дўстимни огоҳлантиргандим» – Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги ўзгаришлар ҳақида
19:27 / 21.02.2026
Қирғизистонда президентга бўйсунадиган тергов қўмитаси тузилади
18:38 / 17.02.2026