Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорли Екатеринбургда 9 май парадига тайёргарлик (суратлар)
Екатеринбургда ёзги ҳарбий кийимдаги қизлар қорли об-ҳавода 9 майда ўтказиладиган парадга тайёргарлик кўраётган сурат "Пикабу" сайтининг Tretiy73 ники остидаги фойдаланувчи томонидан жойланди. Сурат остига "Ғалаба паради репетицияси" деб ёзилган. Маълум бўлишича, бу суратни унга дўстлари юборишган. Манбага кўра, сурат 24 апрель куни олинган.
Худди шу куни "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида ҳам Екатерина Львовна номи остидаги фойдаланувчи томонидан ҳам "9 майга тайёргарлик" деб ёзилган шунга ўхшаш суратлар жойланди.
Суратларда қизлардан ташқари, суворовчилар кийимидаги ўсмирлар ҳам акс этган. Фондаги бино Екатеринбург вилоятида Суворов ҳарбий таълим муассаси билан бир кўчада жойлашган Офицерлар уйини эслатади, дейилади манбада.
24 апрель куни Екатеринбургда бир кунда ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярми ёғди — 12 миллиметр атрофида. Тахминан 10 даража иссиқдан 0 даражагача кескин пасайган ҳарорат туфайли Урал кўчалари қор билан қопланган.
Кейинроқ Znak.com нашрининг аниқлик киритишича, Офицерлар уйи олдида 9 май паради иштирокчилари эмас, ватанпарварлик руҳидаги танловлардан бирининг шаҳар босқичи иштирокчилари бўлган. Лойиҳа вакили Ольга Рогулинанинг сўзларига кўра, муқобил вариантдаги майдоннинг йўқлиги сабаб унга "онгли равишда қарор қабул қилган жамоалар чиққан ва уларнинг раҳбарлари бунга рухсат беришган".
Мавзуга оид
14:12 / 26.02.2026
Екатеринбургда Амир Темур мақбарасига оид мармар плита парчаси сақланаётгани маълум бўлди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
08:18 / 19.09.2025
Екатеринбургда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
07:53 / 11.09.2025