Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рома»нинг икки ишқибози одам ўлдиришга суиқасд қилганликда айбланмоқда
Британия полицияси Италиянинг «Рома» клуби икки ишқибозини ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда ТАСС.
Daily Mail маълумотига кўра, ишқибозлар Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финали доирасида маҳаллий «Ливерпуль»га қарши ўйиндан аввал одам ўлдиришга суиқасд қилганликда айбланмоқда.
Маълум бўлишича, «Рома»нинг тахминан йигирма нафар ишқибози «Ливерпуль» мухлисларига ҳужум қилган. Англияликлар «Энфилд» стадионидан унча узоқ бўлмаган ердаги барлардан бирида бўлган.
Таъкидланишича, тўқнашув натижасида кекса ёшли эркак жиддий жабрланди.
«Ливерпуль» раҳбарияти жабрланган шахс, шунингдек унинг оиласига ёрдам тақдим этилиши ҳақида расман маълум қилди.
«Ливерпуль» — «Рома» учрашуви мезбонларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мавзуга оид
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
09:31 / 15.12.2025