Хакка гуруч майдонлари жаҳон мероси объекти дея тан олинди
Хитойнинг Цзянси провинциясидаги Хакка гуруч майдонлари жаҳон қишлоқ хўжалик мероси объекти дея тан олинди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг расмий баёнотида шу ҳақида маълум қилинди.
Гуруч майдонлари Хитойда гуруч етиштирилувчи энг кенг жойлардан бири ҳисобланади. Муҳофаза қилинувчи табиат майдони 2,6 гектардан ошади ҳамда шимолдан жанубга - 59 километрга ва ғарбдан шарққа 73 километрга чўзилган.
Хакка жаҳон мероси объекти мақомини олиши учун маҳаллий халқ уч йилдан ортиқ ҳаракат қилди. 2014 йилда Ганьчжоу шаҳри маъмурияти FAO'га расмий ариза берган, 2017 йилнинг сентябрида БМТ вакиллари қишлоқ хўжалик объектини жаҳон меросига қўшилиш имкониятларини ўрганиш учун уч кунлик текширув ишларини йўлга қўйишди.
Тарихчиларнинг фикрича, Хакка гуруч майдонларининг яратилиши Сун сулоласи бошқарув даврига (960-1279) бориб тақалади. Мин сулоласи даврида (1368-1644) терасса тизимининг кенгайиши кузатилади ва Цин сулоласи даврида (1644-1911) тугалланади.
Хитой FAO жаҳон мероси объектлари сони бўйича дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаган, қишлоқ хўжалик зоналарининг 15 таси нуфузли мавқега эга.
Мавзуга оид
23:46 / 31.07.2024
Японияда гуруч захираси рекорд даражада камайиб кетди. Бунга туристлар ҳам сабабчи экани айтилмоқда
16:03 / 27.02.2024
Корея гуручни тозалаш соҳасидаги илғор технологияларни Ўзбекистонга жалб қилади
18:32 / 02.01.2024
Хитойдан сунъий гуруч импорт қилингани рад этилди
16:19 / 08.09.2023