Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яндекс» Роскомнадзорни Рунетга зарба берганликда айблади
«Яндекс» компанияси Роскомнадзор (РКН) ташкилотидан IP-манзилларининг блокланиши юзасидан тушунтириш сўради, деб хабар бермоқда ТАСС.
«26 апрель куни тунда РКН реестрида «Яндекс»га тегишли бўлган 5та IP-манзил пайдо бўлди. Манзиллар 2 соат давомида рўйхатда турди, сўнгра олиб ташланди. Техник мутахассисларимиз туни билан вазиятни мониторинг қилиб, сервисларимизнинг тўлиқ ишлашини таъминлаб туришди. Бу ҳолатни тўғри эмас деб ҳисоблаймиз. Глобал ва Россия интернет-сервисларига кириш йўлларини чеклаш аввало бутун Рунетга зарар етказади», — дейилади «Яндекс» баёнотида.
Бундан ташқари, «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ҳам бу борада махсус баёнот берди. Компания бошқарув раиси Андрей Рогозов фикрига кўра, фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ўқиш имкониятини берувчи кодларни олишнинг умуман иложи йўқ.
«Хабар алмашиш имкониятини берувчи дунёдаги энг илғор сервисларнинг кўпчилиги шундай ишлайди. Ойнали кодлаш суҳбатларнинг маҳфийлигини таъминлаш ва учинчи шахсларнинг уларга эга чиқишига тўсқинлик қилиш имкониятини беради» - деди у.
27 апрель куни РКН «Яндекс» баёноти юзасидан тушунтириш берди ва унинг IP-манзилларини блокламаганини айтди.
«Яндекс» компаниясининг IP-манзиллари блокланмаган ва блокланмайди. Айни пайтда, Telegram фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида, баъзи локал чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Бу эса Россия компанияларининг интернет-ресурсларига фаолиятини давом эттириш имкониятини беради. Агар хоҳиш бўлса, «Яндекс» ҳам бу лойиҳага қўшилиши мумкин», — дейилади РКН матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Роскомнадзор 16 апрелдан бошлаб, шифрлаш калитларини ФХХга тақдим қилишдан бош тортгани учун, Telegram мессенжерининг Россиядаги фаолиятига тўсиқ қўйишни бошлади. Натижада, Amazon ва Google хостинглари блокланди, шунингдек, «ВКонтакте», «Яндекс», Twitter, Facebook, «Одноклассники», Yahoo, Liveinternet ижтимоий тармоқларининг IP-манзиллари ёпиб қўйилди.
Роскомнадзор бу ҳолатни тизимнинг технологик хусусиятлари билан изоҳлади. Айни пайтда, бу ресурслар блокдан чиқариб юборилган.
Мавзуга оид
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
14:21 / 13.01.2026