Арманистонда мухолифат етакчиси президент билан мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилди
Арманистондаги мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян мамлакат президенти Армен Саркисян билан юзага келган вазиятни муҳокама қилгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзган.
«Кеча кечқурун Арманистон президенти Армен Саркисян билан учрашув ўтказдим. Мамлакатда юзага келган вазиятни ва ҳозирги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама этдик», - дея маълум қилди Пашинян.
Таъкидланишича, Саркисян мухолифат етакчиси билан учрашувга ҳужжат олиб келган, у президент 2011 йилдан бери Британия фуқароси эмаслигини исботлайди. Бу эса мамлакат президенти лавозимида ишлашга тўсқинлик қилиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда янги бош вазир қачон сайланиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024