Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА коррупцияга аралашган яна бир мансабдорни бутун умрга футболдан четлатди
Фото: FIFA
ФИФАнинг этика қўмитаси мустақил суд палатаси Бразилия футбол Конфедерацияси (CBF) президенти Марко Поло дель Нерони барча турдаги халқаро ва мамлакат миқёсида футбол билан боғлиқ исталган фаолият туридан бутун умрга четлаштирилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълум қилинган.
Суд палата этика қўмитаси олиб борган тергов хулосалари натижасида дель Нерони коррупцион ишларга аралашган, ташкилотдаги бошқа мансабдорларнинг манфаати учун хизмат қилгани, ФИФАнинг умумий этика қоидаларига мутлақо зид иш қилганини аниқлади. Четлатишдан ташқари унга 1 млн швейцар франки миқдорида жарима ҳам белгиланди.
Дель Неро 2015 йилнинг 27 май куни очилган ФИФАнинг коррупцион можароси доирасида ҳибсга олинганди. 2015 йилнинг ўзида у барча лавозимларидан, жумладан ФИФА ижроқўми аъзолигидан ҳам чиқарилганди.
Мавзуга оид
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
19:58 / 29.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига талаб рекорд даражага етганини эълон қилди
21:16 / 18.12.2025