Жаҳон | 13:07 / 27.04.2018
7946
1 дақиқада ўқилади

Мун Чжэ Ин Кореяларни темир йўллари билан бирлаштириш таклифини берди

Жанубий Корея президенти Мун Чж Ин Кореялараро саммит вақтида мамлакатлар ўртасида тезюрар темир йўл қатновини ташкил этиш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Фото: Reuters
Фото: AP

«Агарда КХДР ва Жанубий Корея темир йўлларини бирлаштирсак, тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйишимиз мумкин бўлади», - дея Мун Чжэ Иннинг сўзларини келтирган Корея Республикаси раҳбари вакили Кореялараро музокаралар биринчи босқичидан сўнг ташкил этилган брифингда.

Фото: Reuters

Шунингдек унинг умид қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан қачонлардир Хитой чегарасида жойлашган Пэктусан муқаддас тоғига ташриф буюради. Пэктусан вулқони корейс халқи келиб чиқиш тўғрисидаги афсонага алоқадордир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Корея билан музокаралар мақсадини айтганди.

 

Мавзуга оид