13:15 / 27.04.2018
6235

Помпео лавозимига тайинланганидан бир неча соат ўтиб Брюсселга етиб келди 

Фото: AFP /Jim Watson

АҚШ янги давлат котиби Майк Помпео лавозимига тайинланганидан бир неча соат ўтиб Брюсселга келди. У бу ерда НАТО бўйича иттифоқчилар билан музокаралар ўтказади, деб хабар қилмоқда ABC телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, НАТО ташқи ишлар вазирлари жума куни Бельгия пойтахтида НАТО давлатлари етакчилари саммитига тайёргарлик кўриш учун йиғилади, у июль ойига режалаштирилган. Вазирлар Россия, Афғонистон билан боғлиқ масалалар ҳамда альянснинг янги аъзолари учун «очиқ эшиклар сиёсатини» муҳокама этади.

Америкалик юқори мансабли амалдор сўзларига кўра, «Помпео НАТО Россия билан «одатий ишларга йўқ» ягона позициясини сақлаб қолишига ишонч ҳосил қилишни, шунингдек альянс аъзоларини мудофаага ЯИМ 2 фоизини ажратиш бўйича мажбуриятни бажаришга чақиришни режалаштирган».

Телеканал хабарига кўра, Помпео Италия ва Туркиядан бўлган ҳамкасблари билан ҳам музокаралар ўтказади.

 

Top