Жаҳон | 12:39 / 28.04.2018
6094
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Польшадаги ҳарбийлари сонини янада оширишга тайёр

Фото: Reuters

АҚШ мудофаа маҳкамаси раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Америка раҳбарияти Польша ҳудудида ўз ҳарбий иштирокини кучайтириш ва ҳарбийлари сонини ошириш бўйича музокараларга тайёр. Унинг баёноти матни Пентагон сайтида жойлаштирилди.

«Польша – НАТО бўйича бизнинг иттифоқчи. Биз НАТОга қўшинларни хавфсизлик талабларига мувофиқ тарзда қабул қиламиз. Шунинг учун бундай мунозаралар учун ҳар доим очиқмиз», - дея айтиб ўтди Мэттис.

У Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак билан учрашувдан аввал шундай баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ янги давлат котиби Майк Помпео Туркиянинг Россиядан С-400 харид қилиш бўйича режаларига муносабат билдирганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид