Жаҳон | 21:03 / 28.04.2018
6291
2 дақиқада ўқилади

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни Сурияда вайронкор роль ўйнашда айблади

Фото: Reuters /Alexander Zemlianichenko

АҚШ Эрондан фарқли, Сурияда вайронкор роль ўйнайди ва бунинг учун жавоб бериши керак. Бундай фикрни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Остона жараёни кафил давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви якунига кўра билдирди.

Зариф АҚШни Сурияда “турли элатлар ўртасида зиддиятларни келтириб чиқариш, турли гуруҳлардан фойдаланиш”да айблади ва шу сабабли “кимдир Яқин Шарқда вайронкор роль ҳақида гапирадиган ва бунинг учун жавоб берадиган бўлса, унда бу АҚШ ҳукуматидир” деб айтди. 

Зарифнинг айтишича, Эроннинг Суриядаги роли ИШИД, “Жибҳат ан-Нусра” ва бошқа террорчилик гуруҳларига қарши курашдан иборат.

Зариф, шунингдек, АҚШнинг Ироққа ҳужуми ва Афғонистондаги ҳаракатларига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, АҚШнинг минтақадаги сиёсати “фақатгина вайронгарчиликлар ва экстремизмнинг кенгайишига олиб келди”. “Эрон бу вайронкор сиёсат ҳамда бу сиёсат натижасида вужудга келган ихтилофларга қарши курашган”, деб айтган Зариф.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид