Хитойдаги мактабда рўй берган ҳужум қурбонлари сони ортди
Хитойнинг Шэньси провинциясида пичоқ билан қуролланган шахснинг мактабга ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони тўққиз кишига етди. Бу ҳақда Хитойнинг CGTN телеканали хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, мактаб ўқувчиларидан етти нафар қиз ва икки нафар ўғил бола ҳалок бўлди, яна тўққиз ўқувчи жароҳат олди. Шу билан бирга, икки киши олган жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳужум қилган шахсни қўлга олишди. Унинг сўзларига кўра, ўзи мактабда таҳсил олганида синфдошлари томонидан таҳқирлангани учун ўқувчиларга ҳужум қилган.
Маълумотларга кўра, ҳужум кутилмаган бўлган ва маҳаллий вақт билан соат 18:10да, болалар мактабдан уйларига қайтаётганларида содир бўлган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023