Жаҳон | 10:35 / 28.04.2018
8956
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эрон ядровий қурол олдига ҳаттоки яқинлашмаслиги кераклигини айтди

Фото: Reuters

Эрон ядровий қурол олдига ҳаттоки яқинлашмаслиги керак. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп Германия канцлери Ангела Меркель билан Оқ уйда берган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Трамп Меркель билан Эронни муҳокама қилганини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, Эрон Яқин Шарқда “зўравонлик, хунрезлик ва хаос” тарқатмоқда. “Биз бу қонхўр тузум ядровий қуролга ҳаттоки яқин келолмаслигини ва у хавфли ракеталар тарқатиши, террорчиликка ёрдамини тўхтатишини кафолатлашимиз зарур”, деб айтган Трамп.   

“Яқин Шарқда қаерга борманг, муаммо бор жойда Эронни кўрасиз”, деб айтган Трамп.

Трамп Теҳрон ИШИД мағлуб бўлиши эвазига “фойда олиши” керак эмаслигини айтган. “Бунинг олдини олиш учун АҚШ бошчилигидаги коалиция ва унинг минтақадаги ҳамкорлари ИШИДга қарши кураш доирасида молиявий ҳиссасини ва иштирокини кўпайтириши лозим”, деб айтган Трамп. Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқда кўплаб бой давлатлар бор ва улар АҚШ кўрсатаётган улкан ёрдам учун ҳақ тўлашни бошлайдилар. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид