14:25 / 29.04.2018
10147

Марҳумларга электр энергия учун қарздорлик ёзилган ҳолатлар аниқланди

Фарғона шаҳрида 2015 йилда ҳаётдан кўз юмган марҳумга электр энергияси учун 1 297 296 минг сўмлик қарздорлик бўйича хат келиб тушди. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерациясига келиб тушган аризага биноан шу ҳақида хабар берилди

Мазкур ариза юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганида хонадон эгасининг вафот этгани ва унинг вафотидан кейин у уйда ҳеч ким яшамаётганига доир зарур ҳужжатлар тақдим этилган.

"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, "Ўзбекэнерго" корхонаси мутахассислари томонидан ёзилган 30402-0001208-сонли далолатнома хато деб топилди, қарздорлик бекор қилинди. Корхона томонидан қайта ҳисоб-китоблардан сўнг 24.04.2018 йил ҳолатига кўра ушбу хонадоннинг 1 292 129, 60 сўм ҳақдорлиги борлиги тўғрисида маълумотнома берилган.

Бундан ташқари, Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари Қарши шаҳар 1-Миттитумандаги 1-"А" уй, 9-хонадонида ишлатилган электр энергияси нисбатан жарима ёзишади. Бу уйда электр ҳисоблагич ўрнатилган бўлишига қарамай, корхона томонидан Қарши шаҳридаги хонадонларда электр энергиясидан фойдаланишни ўрганиш бўйича жалб қилинган Нишон тумани электр тармоқлари корхонаси ходими 2014 йил 16 январда "ҳисоблагич ўзбошимчалик билан алмаштирилган"ига доир далолатнома тузади. Шуниси ажабланарлики, далолатномага 2006 йили ҳаётдан кўз юмган хонадон эгаларининг отаси С.Турдиев иштирок этди деб, марҳумнинг имзоси ҳам қўйилган. 

Суд фуқаролик ишлари бўйича материалларда тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берди ва истеъмолчининг талабини қаноатлантирди. Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимларининг далолатнома тузишдан иборат хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилди ва далолатномага асосан фуқаро Р.Саъдуллаева хонадонига ҳисобланган қарздорликни ундирув рўйхатидан чиқариш мажбурияти юклатилди.

 

Top