Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон олий етакчиси АҚШни Яқин Шарқдан “даф қилишга” ваъда берди
АҚШ Яқин Шарқни тарк этиши лозим, америкаликлар бу минтақага барқарорсизликдан бошқа ҳеч нарса олиб келишмаган, деб айтди Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаманеий ва АҚШнинг бу минтақада “бошқа оёғи бўмаслигига” ваъда берди.
“Биз бу ерлар аҳолисимиз, Форс кўрфази ва Ғарбий Осиё бизнинг уй, бироқ сиз ажнабийлар бузуқ мақсадларни кўзлайсиз ва нифоқ солишга интиласиз. Келгусида бу минтақага АҚШ ва унга ўхшаш давлатларнинг қадами тегмайди”, деб айтган Хоманаий “Меҳнат куни” арафасида эронлик ишчилар олдидаги нутқида.
Ҳаманеийнинг айтишича, Эрон эмас, айнан АҚШ минтақани тарк этиши керак бўлган давлатдир, чунки америкаликлар қаерга оёқ босмасин, бу барқарорсизлик, уруш ва тўқнашувларга олиб келган.
“Минтақадаги баъзи давлатлар шуни билсинки, агар улар Эрон билан рўбарў келса, мағлубиятга учрайди”, деб таъкидлаб ўтган Ҳаманеий ва АҚШ Саудия Арабистони ҳамда бошқа бир қатор давлатларни Эронга қарши қайрашга интилаётганини қўшимча қилди.
Эрон олий етакчисининг айтишича, бу давлатлар ушбу масалага онгли ёндашиб, АҚШнинг найрангига учмасликлари керак.
Мавзуга оид
08:55
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026