Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Telegram тақиқлаб қўйилди – ОАВ
Фото: AP Photo
Эрон суди 30 апрелда мамлакат ҳудудида Telegram мессенжеридан фойдаланишни тақиқлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Эроннинг IRIB давлат телеканали маълум қилган.
“Telegram дастури юзасидан билдирилган турли шикоятларни ҳисобга олиб ва хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, суд идоралари мессенжердан фойдаланишни тақиқлаб қўйишди”, дейилган хабарда.
Аввалроқ Эрон ҳукумати давлат хизматчиларига хорижий мессенжерлар, жумладан Telegram’дан фойдаланмасликка кўрсатма берган. Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий ҳам Telegram’дан фойдаланишдан воз кечишини маълум қилган. Ҳукумат Telegram ўрнига маҳаллий Soroush мессенжеридан фойдаланишни таклиф қилган.
Маълум қилинишича, Эронда Telegram’дан 45 млн киши фойдаланади. Эронда 2017 йилда ҳукуматга қарши ўтган намойишлардан кейин мессенжер 2017 йил 30 декабрда блоклаб қўйилганди, бироқ кўп ўтмай, яъни 2018 йил 13 январда ундан тақиқ олинганди.
Мавзуга оид
10:10
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
09:34
Эрон Россияга уран топшириш бўйича музокараларни тасдиқлади
09:30 / 15.05.2026
Баҳор салқин ва серёғин келди. Наҳотки уруш сабаб?
17:15 / 14.05.2026