Жаҳон | 12:11 / 30.04.2018
4623
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг шахсий шифокори истеъфога чиқади

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ шахсий шифокори Ронни Жексон Оқ уйдаги ишига қайтмайди. Бу ҳақда Politico давлат раҳбари маъмуриятидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.

Жексон бундан бироз муқаддам президент шахсий шифокори лавозимини вақтинчалик тарк этганди, сабаби Трамп уни фахрийлар иши бўйича вазир лавозимига илгари сурди.

Бироқ, шифокор можаро марказига тушиб қолди – сенатор Жон Тестер уни иш ўрнида спиртли ичимлик истеъмол қилганлик ва «душманлик кайфиятини» яратганликда айблади. Жексон бу баёнотларни рад этди, лекин ўз номзодини қайтариб олди.

Президент Трамп ҳам Тестернинг сўзларига изоҳ бериб, уни истеъфога чиқишга чақирди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Махфий хизмат Жексонга қўйилган айбловларни тасдиқламаган.

Шон Конли президентнинг шахсий шифокори бўлиб қолади, у аввал бу вазифани вақтинчалик бажарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг шифокори журналистларга ноқонуний тарзда ухлатувчи дори берган бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид