17:24 / 02.05.2018
7891

Марокаш Эрон билан дипломатик алоқаларни узди

Марокаш Эрон билан дипломатик алоқаларни узди, бунга Теҳрон томонидан «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати орқали Полисарио фронтига тақдим этилаётган қўллаб-қувватлов сабаб бўлди. Бу ҳақда Марокаш ТИВ раҳбари Носир Бурита маълум қилди.

Вазирнинг баёнотига кўра, қиролликнинг Теҳрондаги элчихонаси ёпилади, Эрон элчиси эса Марокашдан депортация қилинади.

Буритонинг сўзларига қараганда, Работ «Ҳизбуллоҳ» Полисарио фронтига ҳарбий қўллаб-қувватлов тақдим этаётгани, Эрон элчихонасидаги дипломатлар эса бу икки ташкилот етакчилари ўртасидаги музокараларни ташкил этишга алоқадор бўлганига доир аниқ далилларга эга.

Жазоир томонидан қўллаб-қувватланувчи, Ғарбий Сахара мустақиллиги тарафдори бўлган Полисарио фронти ва Марокаш ҳукумати ўртасидаги зиддият 1975 йилдан бери давом этмоқда.

Полисарио фронти Марокаш ҳукуматига қарши қуролли курашни 1991 йилгача олиб борди, ўшанда БМТ воситачилигида томонлар ўртасида сулҳга эришилди. 

Top