Жамият | 09:25 / 02.05.2018
4981
1 дақиқада ўқилади

Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди – ИИВ

Фото: Pixabay

Бухоро шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар тарқатди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 19 апрель куни И.К. шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2012 йил апрель-май ойларида Чорбаков кўчасида яшовчи Ш.Н. ва Ҳамза кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, А.Н. унга О.Эшонов кўчасида жойлашган 2 хонали уйни номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Улар ушбу шахсдан 18 минг 200 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан олиб, берган ваъдаларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари маълум бўлган. 

Ш.Н. ва А.Н. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид