Жаҳон | 15:28 / 03.05.2018
10863
2 дақиқада ўқилади

Лавров АҚШ ва Ғарб давлатларини яна айблаб чиқди

Фото: РИА «Новости»

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларга изоҳ берди. Бу ҳақда у Италиянинг Panorama журналига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда ва энди уни аввалдан тахмин қилиш анча мушкул.

«Биз бир неча марта таъкидлаб ўтганмизки, бундай вазият – биринчи навбатда, АҚШ ва унинг остида бўлган баъзи ғарб давлатларининг тўхтамаётган бир томонлама ҳаракатлари натижаси», - дея маълум қилди Лавров.

Унинг қўшимча қилишича, уларнинг хатти-ҳаракати кескинлик ва ишончсизлик ҳамда ноаниқлик кайфиятини кучайтирмоқда, шунингдек, хатолар юз берадиган бўлса, глобал оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни келтириб чиқармоқда.

«Россия «у томондан» соғлом ақл ғалаба қозонишини хоҳлайди... Бироқ бу «соғлом ақл» Ғарб етакчиларининг коллектив масъулиятли ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган, БМТ Низомига асосан халқаро ҳуқуққа сўзсиз риоя этиши имкониятини назарда тутади. Биз сўнгги пайтларда бу борада бироз шубҳага боришга мажбур бўлмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей Лавров АҚШ, ўз баёнотларига қарамай, Сурия ҳудудини тарк этишни мўлжалламаётганини айтганди.

Мавзуга оид